Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / Олам Муҳаммад алайҳиссаломга мухтож – 4

Олам Муҳаммад алайҳиссаломга мухтож – 4


БАШАРИЯТНИНГ ҚАЛБИНИ РОМ ЭТГАН КИШИ

Миллионлаб кишиларнинг қалбини ҳеч бир низосиз ром этган кишининг сифатини билишни истардим. Дарҳақиқат, ислом ўз ўрнини қилич билан эгалламагани, балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддийлиги, ваъдаларига содиқлиги, эътиборлилиги, шижоати, дўстларига ва эргашувчиларига  фидокорлиги ва холислиги, Роббиси ва рисолатига бўлган ишончи орқали амалга ошганлигига тўлиқ қаноат қилдим.

Қилич эмас, балки айнан бу сифатлар у зотнинг йўлини енгил қилган ва қийинчиликларини осонлаштирган.

Моханда́с Карамча́нд “Маха́тма” Га́нди. Ҳиндистон (1869–1948) – Ҳиндистоннинг Буюк Британияга қарши озодлик ҳаракатлари бошлиқларидан ва мафкурачиларидан бири, Ҳиндистонда номи илоҳийлаштирилган шахслардан бири, ҳинд миллатининг руҳий лидери, миллий қаҳрамон. У Ҳиндистондаги мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасидаги низоларни бартараф этишда тинчлик учун курашган халқ фидойиси.

ҲАР БИР ИСЛОҲ ҚИЛУВЧИГА ЎРНАКДИР

Набийнинг ахлоқи барча ҳудудга олий бўлди. Биз уни (яъни, Муҳамад соллаллоҳу алайҳи васалламни) оламни ҳақиқий тинчлик билан бошқаришни истаган киши учун намуна деб биламиз.

Жавахарла́л Не́ру. Ҳиндистон (1889–1964) – дунёнинг энг кўзга кўринган ва танилган сиёсат арбобларидан бири, ҳинд миллий-озодлик ҳаракати лидери. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, мамлакатнинг биринчи бош вазири. Ўлимига қадар ушбу лавозимда ўтирди. Ҳиндистоннинг оёққа туриб, гуллаб-яшнаши йўлида тер тўккан шахс.

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАРИАТИ ТЕЗДА ОЛАМНИ ЭГАЛЛАЙДИ

Қонга беланган хор умматни мазаммат қилинган шайтоний одатлар чангалидан қутқариб олиб чиққани Муҳаммадга фахр учун кифоя қилади. У ўша умматга тараққиёт ва пешқадамлик йўлини очиб берди. Муҳаммаднинг шариати ақл ва ҳикмат билан ҳамоҳанг бўлгани учун тезда оламни эгаллайди.

Лев Никола́евич Толсто́й (1828–1910) – машҳур рус адиби, жаҳоннинг буюк ёзувчиларидан бири, маърифатпарвар, публицист, диний мутафаккир. Император Фанлар Академиясининг мухбир-аъзоси, нафис адабиёт категорияси бўйича фахрий академик. Ҳаётлик чоғидаёқ рус адабиёти боши деган улуғ унвонга сазовор бўлган. Реализмнинг янги поғонасига асос солган адиб.

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ШАХСИЯТИНИНГ ҲАР ТАРАФЛАМА ГЎЗАЛ КЎРИНИШЛАРИ

Муҳаммаднинг шахсиятини ҳар тарафлама, тўлалигича билишнинг имкони йўқ. Лекин менинг кучим етган нарса – сизларга унинг ҳаётининг гўзал суратларидан бир бўлагини тақдим қилишдир. Демак, Муҳаммад пайғамбардир, Муҳаммад – курашувчи, Муҳаммад – ишбилармон, Муҳаммад – сиёсатчи, Муҳаммад – нотиқ, Муҳаммад – ислоҳ қилувчи, Муҳаммад – етимпарвар, Муҳаммад – қулларни ҳимоя қилувчи, Муҳаммад – аёлларни озод қилувчи, Муҳаммад – қозидир. Бу кўркам  сифатларнинг ҳаммаси инсоният ҳаётининг барча жабҳаларида унинг қаҳрамон бўлишини таъминлайди.

Рамакри́шна Парамаха́мса Рао. Ҳиндистон (1836–1886) – ҳинд гуруси, индуизм ислоҳотчиси, мистик ва хатиб. “Худога етишиш” ғоясини илгари сурган бу файласуф ўзидан кейин бутун дунё бўйлаб сон-саноқсиз издошлар қолдирди.

ЭСУВЧИ ШАБАДА КАБИ САХИЙДИР

Муҳаммад араб жазирасига саййид бўлса ҳам, унвон ҳақида ўйламасди, уни эгаллаш учун ҳаракат ҳам қилмасди. Балки ўзининг пайғамбар эканига кифояланди. У мусулмонларнинг ходими эди. Уйини ўзи тозаларди, оёқ кийимини ўз қўли билан тўғирларди, эсувчи шабада каби олийжаноб, саховатли эди. Бирорта камбағал ёки умидсиз киши ундан бирор нарса сўраб келса, уни қайтариб юбормасдан, балки ўзида бор нарса билан унга мурувват кўрсатар эди. Кўп ҳолларда ана шу ўзидаги бор нарса, ҳатто, ўзига ҳам етар-етмас даражада оз бўлар эди.

Леди Зайнаб Эвелин Кобболд (1867–1963) – Исломни қабул қилган ва Маккани зиёрат қилган инглиз аристократ аёли. Зодагон оиланинг фарзанди Эвелин кичкиналигидан ислом динига қизиқиб улғайиб, кейинчалик мусулмон бўлди. 1934 йилда унинг “Макка ҳаж сафари” номли китоби босилиб чиқди. Шотландиянинг Вестер Росс шаҳарчасида кўмилган Эвелиннинг қабртоши устида Қуръони Каримдаги 35 – сура – “Нур” сураси ўйиб ишланган.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси