Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / Олам Муҳаммад алайҳиссаломга муҳтож – 3

Олам Муҳаммад алайҳиссаломга муҳтож – 3

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАҚ ЭКАНИГА ДАЛИЛЛАР

Муҳаммаднинг ҳақ эканлигига энг юқори далил унинг пайғамбарлигини аҳли ва яқинлари тасдиқлаганидир. Чунки улар Муҳаммаднинг сирларидан хабардор эдилар. Агар улар Муҳаммаднинг рост ва ҳақлигида шубҳа қилганларида эди, уни тасдиқ қилмаган ва унга иймон келтирмаган бўлардилар.

Муҳаммад вафотидан олдин видолашув ҳажини қилди. Шу чоғда халқига муҳим ва ажойиб насиҳатини сўзлади. Аввалги айтган сўзлари билан мусулмонлар орасида босқинчилик, талон-торожлик, қўзғолон ва қон тўкишга барҳам берди. Охирги сўзлари билан қора танли мўмин ҳам халифа этиб тайинланишга ҳақли эканини баён қилди. Бу сўзлар оламда гўзал ва адолатли муомала юритишнинг буюк андозасига асос солди. Бу сўзлар инсонлар орасида олийжаноблик ва ҳурмат шабадасини эстиради. Шунингдек, бу сўзлар шундай инсоний жамиятга асос солдики, ўтган жамиятларда бўлиб ўтган, дунё уларнинг қаттиққўллиги ва ижтимоий зулмини кўмиб, беркитадиган нарсалар у жамиятда топилмасди.

Джордж Херберт (1593–1633) – таниқли инглиз метафизик-шоири, руҳонийси, руҳий лирика муаллифи. Унинг бир нечта шеърий китоблари мавжуд, шунингдек, у грек ва лотин тилларида ҳам шеърлар ёзган.

УЛУҒЛАШ ВА ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚДИР

Мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад ахлоқининг шарафи ва одобининг гўзаллиги сабабли ёшлигидан ватандошлари тарафидан амийн (омонатдор, ишончли) деб номланганди. Васфлагувчи у зотни қанча сифатласа ҳам тўлиқ васф қилишга ожиздир. Уни танимаган киши у зот ҳақида ҳеч нарса билмайди. Диққат билан унинг шарафли тарихига назар солган киши уни яхши билади. Бу тарих уни пайғамбарларнинг пешвоси, оламнинг мутафаккири қилиб қолдирди. Меҳрибонлик ва эҳтиром унинг улуғ ва эътиборга лойиқ сифатларидан бўлиб, бу икки сифат билан  ўзига эргашганларнинг барчасига (шаъни баланд ёки паст бўлсин) бирортасини ажратмасдан муомала қиларди. Камтаринлик, меҳрибонлик, одамийлик, фидокорлик, олийжаноблик ва дўстлик сифатлари унга сингиб кетганди. Бу сифатлари билан атрофидагиларнинг муҳаббатини қозонганди.

Съэр Вильям Мьюр (1819–1905) – британиялик машҳур исломшунос олим. Аллоҳобод университетининг асосчиларидан бири. Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий вилоятлари ҳокими бўлган, кейин Лондондаги Ҳиндистон ишлари бўйича мажлис аъзоси, 1884 йилда эса Буюк Британия ҳамда Ирландиянинг шоҳона осиёвий жамият бошлиғи этиб тайинланган.


НАЖОТ ЙЎЛИГА БОШЛОВЧИ

Бир сўз билан айтганда, Муҳаммад ҳақиқий пайғамбардир. Муҳаммаднинг нажот йўлига бошловчи муршид эканлигини инкор қилишга имконимиз йўқ.

Ханс Кюнг. Швейцария (1928 йил туғилган) – швейцариялик теолог, католик руҳонийси ва ёзувчи. 1995 йилдан буён “Глобал ахлоқ учун” фонди президенти. 2005 йилда Нивано номидаги япон мукофоти лауреати, 2006 йилда эса Инсон ҳуқуқлари ва тинчлиги учун номли халқаро мукофот совриндори. Жуда кўп диний китоблар муаллифи. Ҳозирги кунга қадар Ватикан ибодатхонаси ишларида теолог-маслаҳатчи сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

БАШАРИЯТ У БИЛАН ФАХРЛАНАДИ

Башарият Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек инсонни башарга нисбат берилишидан фахрланади. Ўзининг уммий (яъни, ўқиш, ёзишни билмайдиган) бўлишига қарамай  ўн асрдан кўпроқ вақт илгари шариат (қонун)ни олиб келишга имкон топди. Биз Европа аҳли агар унинг йўлидан юрсак қандаям бахтли бўлар эдик!

Доктор Шабрак. Австрия

ҲАР БИР АҚЛЛИ ИНСОН УНИНГ ПАЙҒАМБАР ЭКАНИНИ ТАН ОЛИШИ ЛОЗИМ

Унинг пайғамбарлиги ва осмондан ерга элчи эканини тан олиш ҳар бир ақлли инсон учун лозимдир. Бу пайғамбар ўзининг рисолати билан илм, нур ва маърифат даврини очиб берди. Унинг сўзлари ва феълларини алоҳида илмий йўналишда ёзиб, битиб қўйишлик керак. Бу таълимотлар ваҳий бўлгани учун ўтган рисолатларга қўшилиб кетган ва улардаги ўзгартирилган нарсаларни ўчириб юбориш ва чиқариб ташлаш унинг зиммасида эди.

Карл Генрих Маркс (1818–1883)немис файласуфи, социологи, иқтисодчи, ёзувчи, шоир, сиёсий журналист, давлат арбоби. Унинг фалсафий қарашлари – диалектик ва тарихий материализмни, иқтисодий қарашлари – қўшимча нарх назариясини, сиёсий қарашлари эса – синфлар кураши назариясини шакллантирган. Мазкур йўналишлар “Марксизм” номи билан янги коммунистик-социалистик ҳаракати ва мафкурасининг асосини ташкил қилган.

Қудратуллоҳ Сидиқметов