Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / Олам Муҳаммад алайҳиссаломга муҳтож – 2

Олам Муҳаммад алайҳиссаломга муҳтож – 2

Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламларга раҳмат бўлиб кетганини нафақат мусулмонлар, ҳатто мусулмон бўлмаган, дунё тан олган инсофли буюк мутафаккирлар ҳам эътироф қилганлар. Қуйида сизларга шулардан баъзиларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида айтган илиқ фикрларини  тақдим қиламан:

ОЛАМ МУҲАММАДДЕК КИШИГА НАҚАДАР МУҲТОЖ!

Олам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтождир. Бу пайғамбар динини доим ҳурмат ва улуғлашни ўрнига қўйди. У барча маданиятларни қамраганлигига кўра энг кучли дин бўлиб, абадийдир. Мен ўз қавмим фарзандларидан кўпларининг шу динга аниқ ишонч билан кирганларини кўрдим. Ва бу дин тезда Европа қитъасида ўзининг кенг ўрнини эгаллайди. Дин кишилари ўрта асрларда жаҳолат ва таъассуб сабабидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини қораладилар. Дарҳақиқат, улар Муҳаммадни масиҳий динига душман деб билардилар. Лекин мен бу кишининг ишлари билан танишиб ғайриоддий ажойиботларни топдим ва у кишининг масиҳийликка душман эмаслигини, балки БАШАРИЯТНИНГ ХАЛОСКОРИ деб номланиши вожиблигини билдим. Менинг фикримча, агар бугунги кунда дунёни у киши бошқарганда эди, албатта, бизларнинг муаммоларимизни ҳал қилишликка башарият орзу қилган тинчлик ва саодат билан эришган бўларди.

Джордж Бе́рнард Шо́у (1856–1950) инглиз театрида машҳурликда Шекспирдан сўнг турадиган Иккинчи драматург, машҳур ирланд ёзувчиси ва романисти. У ҳам адабиёт соҳасида Нобель мукофоти, ҳам “Пигмалион” фильмининг сценарийси учун “Оскар” мукофотини қўлга киритган ягона совриндордир. Лондон иқтисод ва сиёсатшунослик фанлари мактаби асосчиларидан бири ҳамдир.

ПАЙҒАМБАР МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОДДИЙЛИГИ ВА КАМТАРЛИГИ

Улуғлик чўққисига чиққанда ҳам Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз оддийлиги ва камтарлигини муҳофаза қилди. У зот бирор жамоатга кирсалар ўзи учун уларнинг ўринларидан туришини хоҳламасди ва унга олқишда муболаға қилишларини истамасди.

Вашингтон Ирвинг (1783–1859) – америкалик таниқли романтик-ёзувчи, уни “Америка адабиёти отаси” деб ҳам аташади. Кўплаб новелла ва очерклар, ҳикоялар муаллифи.

ИНСОНИЯТГА СОЧИЛГАН ХАЙРИЯТ УРУҒИ

Агар башариятнинг барчаси бирор ибратни қамраган бўлса ва ҳар бир мавжудот бирор-бир насиҳатни ўз ичига олган бўлса, инсон фарзандларининг катта жамоаси унинг рисолатига иймон келтирган кишининг ҳаёти кўрсатган чуқур таъсир қандай ҳам буюкдир.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Иброҳим ўғиллари Мория ал-Қибтийядан туғилиб, гўдаклигича вафот қилган. У зот унга жуда кўп хафа бўлдилар, ўз қўллари билан кўмиб йиғладилар. Унинг ўлими қуёш тутилишига тўғри келди. Шунда мусулмонлар: “Қуёш Иброҳимнинг ўлими учун тутилди”, дедилар. Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу воқеа унинг учун бўлмаганини билиб, шундай дедилар: “Албатта қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидандир. Бирор кимсанинг ўлими сабабидан тутилмайди”. Бунга ўхшаш сўз ёлғончи кимсадан содир бўлмайди.

Видолашув ҳаж сабабидан унинг рисолати порлади. У ўртасида давомий уруш ҳукм сурган қабилаларни бир уммат қилган пайғамбардир.

Эмиль Дерменгем (1892–1971) – француз шарқшуноси, журналист, архивариус, кутубхоначи. Машҳур француз газетасида муҳаррир, бир қанча мақолалар муаллифи, Жазоир бош департементи архивариуси. Исломшунослик билан ҳам қизиқиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сиймосига бағишланган бир неча мақолалари мавжуд.

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЖАМИЯТГА ЭНГ ОЛИЙ НАМУНАЛАР ТАҚДИМ ҚИЛДИ

Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у билан ўзларини ёмон кўзлардан ва авратлари очилишининг ёмонлигидан сақлайдилар. Бундай ажойиб, иқтидорли киши (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) жамиятга буюк ва олий намуна тақдим этди, демасдан иложи йўқ. Улуғ рисолати тарихнинг йўналишини ўзгартирган бу кишидан инсоният қарздордир.

Зигрид Хунке (1913–1999) – немис диншуноси, германист, христиан дини танқидчиси. Жуда кўп мақолалар муаллифи. Дунёга машҳур “Аллоҳнинг Ғарб устидаги қуёши” номли китоби бир қанча тилларга таржима қилинган бўлиб, Қоҳирадаги ислом ишлари бўйича олий мажлис томонидан хизматлари учун Миср ордени билан тақдирланган.

Қудратуллоҳ Сидиқметов