Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН!

ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН!

Ислом уммати яна бир алломасидан айрилди. Буюк муфассир, фазилатли Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари бугун, милодий 2021 йил 19 март/ҳижрий 1442 йил 5 шаъбон санасида Туркиянинг Ялова вилоятида чин дунёга риҳлат қилдилар.

Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари 1930 йил 1 январь куни Суриянинг Ҳалаб шаҳрида дунёга келдилар. Шайх ҳазратлари дастлабки таълимни отаси Шайх Жамил Собунийдан олди. Кейинчалик Муҳаммад Нажиб Сирождан фароиз ва бошқа диний таълимларни мукаммал ўрганди.

Аллома Ҳалабдаги “Хусравийя” мадрасини тамомлагач, Сурия диёнат ишлари вазирлиги тавсияси билан Мисрдаги “Ал-Азҳар” университетига ўқишга кириб, 1952 йили ушбу дорилфунунни муваффақиятли тугатадилар. Кўп йиллар давомида Сурия ва Саудия Арабистонида ёшларга сабоқ берадилар.

Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари умри давомида Ислом дини таълимотида оид кўплаб асарлар битганлар. Китоблари инглизча, французча, туркча ва бошқа тилларга таржима қилинган.

Алломанинг Қуръони карим тафсирига оид “Софватут тафасир”, “Равоиъул баён” асарлари жуда машҳур. Ҳатто “Равоиъул баён” тафсири юртимиздаги ўрта махсус ислом билим юртларида ўқитилади.

Аллоҳ таоло марҳум Шайх ҳазратларининг охиратлари обод қилсин. Ёзиб қолдирган асарлари қиёматгача ўзларига садақаи жория бўлсин.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент вилояти вакиллиги   

[carousel-horizontal-posts-content-slider]