Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ҳадис / Охират тадориги учун

Охират тадориги учун

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг “Сунан”ларида қиёмат сифати бобида Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилади: “Эй инсонлар! Ҳисоб-китоб куни келишидан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар! Буюк кун (қиёмат куни)га тайёрланинглар! Зеро, бу дунёда ўзини муҳосаба қилган кишига Қиёмат куни ҳисоб–китоб енгил бўлади”. Сўнгра Имом Термизий айтади: “Маймун ибн Меҳрондан шундай ривоят қилинади: “Банда токи ўзини ҳисоб-китоб қилмагунича  тақво соҳиби бўлмайди”.

Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Мўмин киши доимо ўз нафси устидан ғолиб келувчидир. Уни Аллоҳ азза ва жалла учун тергаб туради”.

Имом Муновий раҳматуллоҳи алайҳи “Файзул қадийр”да қуйидагиларни келтиради: “Устозларимиз гапирган гаплари, қилган ишларига кўра ўзларини ҳисоб-китоб қилардилар ва барчасини қоғозга қайд қилардилар. Тунда қоғозларини олдиларига қўйиб, ўзларидан содир бўлган сўз ва амалга назар солардилар. Истиғфор айтиш керак бўлган ўринда истиғфор айтардилар, тавба ўрнида тавба қилардилар, шукр ўрнида эса шукр қилардилар, сўнгра уйқуга кетардилар”.

Ҳа, уларнинг ҳаёт тарзлари нақадар буюкдир. Буларнинг барчаси – Аллоҳнинг китоби, Расулининг суннатига эргашиш ва жамоатни лозим тутиш самарасидир.

Абу Абдуллоҳ Муҳасибийнинг “Рисалатул мустаршидин” китобидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

[carousel-horizontal-posts-content-slider]