Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / “Одамлар нима дейди ?”

“Одамлар нима дейди ?”

Аллох  таборак ва таъло инсон зотини азиз, мукаррам ва мўътабар қилиб яратди. Яратиб ҳеч бир мавжудотга бермаган улуғ ақл, фаросат, идрок ирода деган улуғ неъматларни инсонга ато қилди. Шунинг учун хар бир ишни ақл ва идрокка суяниб, килаётган ва қилмоқчи бўлган ишларимизни етмиш етти марта ўлчаб бу неъматларни исрофини, шукрини Аллох рози бўладиган даражада қилишимиз керак бўлади. “Одамлар нима дейди?” деган иборани икки хил маънода ифодалаш мумкин. Бу иборани икки томонлама ёндашиб, ёритиб чиқамиз.

Ижобий томонлама ёндашув: одамлар гап сўзидан ҳаё қилиб, нафсни тиймоқ, тилни сақламоқ, риё манманликка йул қўймаслик фахш  ишлардан сақланиш, кийиниш маданияти, инсон хаққига оилага хиёнат қилмаслик, умрни бехуда ўтказмаслик.
Салбий томонлама ёндашув: тўйлардаги дабдаба бозлик, хаддан ташқари хўжа кўрсинга дастурхон безаш, тўйлардаги автомобилларни кўплиги, келин-куёв сарполари, тўйхонани безаш, келин куёв уйларини жихозлаш борасидаги даражани юқорилаб кетиши, янги туғилган чиллали гўдакларни безантириш,  маракаларда бидъат ва хурофатларга берилиш, кўк кийди, оқ кийди, мархумларга атаб таом пишириб ширинликлар тарқатиш,  маъракалардаги санаб қилинадиган маросимлар. Бундай ишлар негизида "Одамлар нима дейди?, қилмасак бўлмайди?” деган тушунча бизларнинг онгимизда ханузгача сақланиб келинмокда. Бизлар бу борада йиллаб, мисқоллаб, меҳнат қилиб, не-не орзу умидлар билан қилаётган тўйлармизни ўтказишда маънавий-маърифий фикрларимизга суяниб иш олиб борсак ўйлайманки ўзимиз оиламиз тарбия қилаётган фарзандларимиз учун яхши бўлар эди.
Маъракаларга келсак, хар бир фарзанд ота-онанинг хаққига савоби тегадиган ишларни қилиши, уларни кунда йўқлаб, хаққига дуо қилиши биз фарзандларни битмас-туганмас бурчимиз эканлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

 

Бекобод шахар Бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари буйича
ёрдамчиси: Н.Рахмонбердиева