Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қочоқлар уйларига қайтмоқда

Қочоқлар уйларига қайтмоқда

Сурияга қочоқларнинг қайтиши давом этмоқда. 1,6 миллиондан ортиқ сурияликлар ўз уйларига қайтди. Ҳозирги кунда мамлакатда инфратузилмалар ва ижтимоий объектларни қайта тиклаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга қадар Суриянинг турли ҳудудларидаги 2787тадан ортиқ уйлар, 138 та тиббиёт, 815та таълим муассасалари, 127та сув таъминоти иншоотлари, 157та нонвойхоналар, 595та электр таъминоти станциялари, 14257та ишлаб чиқариш ташкилотлари таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Жаҳон ҳамжамияти кузатувчиларининг фикрига кўра, бу шароитларда суриялик фуқароларнинг ўз ватанларига қайтиш ва тинч ҳаётни қайта тиклаш суръати пасаймайди.