Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қочоқлар мактаби архитектура бўйича мукофот олди

Қочоқлар мактаби архитектура бўйича мукофот олди

Иорданиядаги қочоқлар учун қурилган мактаб архитектура бўйича мукофотни қўлга киритди. Шундай биноларнинг биринчиси тупроқ солинган қоплардан қурилган бўлиб, Иорданиядаги Заатари қочоқлар лагерида жойлашган.

Emergency Architecture and Human Rights (EAHR) томонидан ташкил этилган “Қочоқ-болалар учун 100 мактаб” номли дастур Суриялик қочоқларга таълимни қайтариш мақсади ва унга ижодий ёндашув бўйича бош меъморчилик совринига лойиқ топилди.

EAHR дастури доирасида Сурия билан чегарадош бўлган, қочоқлар жойлашган мамлакатларнинг ҳудудида 100 та мактаб ва футбол майдонлари қурилиши режалаштирилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, ана шундай мактабларнинг дастлабкиси Иорданияда тупроқ тўлдирилган қоплардан барпо этилди. Кундузи у ерда болалар таълим олса, кечқурун катталар савод чиқазишмоқда. Бинонинг дизайнини меъморлар даставвал маҳаллий аҳоли ва қочоқлар билан маслаҳатлашишди. Мактаб уя шаклида қурилган. Бундай иншоот тез, оддий, камчиқим, мустаҳкам ва топиш осон бўлган материаллардан қурилади. Буни малакага эга бўлмаганлар ҳам бемалол амалга ошириши мумкин.

Қурилма Чилида ўтказилган 20-меъморчилик танловида бош совринни қўлга киритди ва ArchDaily йилининг Кичик бинолар бўйича мукофотига сазовор бўлди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]