Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ОБОД ЮРТГА ОЗОДА ВА КЎРКАМ МАСЖИДЛАР ЯРАШАДИ

ОБОД ЮРТГА ОЗОДА ВА КЎРКАМ МАСЖИДЛАР ЯРАШАДИ

2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма бергандилар, шунга кўра 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда жами 29 та жоме масжидларни қайта қурилиши белгилаб олинганди. Ҳозирги вақтда
вилоятда 50 дан ортиқ масжидларда қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумки, Ҳукумат фармойишга асосан 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Обод юртга гўзал, шинам, озода ва кўркам масжидлар ярашишини қалбан ҳис қилган мўмин-мусулмонлар ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқдалар. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари кетаётган масжидлар айниқса кўнгиллилар билан тўла. Улар масжид ва унга қарашли ҳудудлар, туташ қабристонларда тозалаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқдалар, манзарали гул ва дарахт кўчатларини ўтқазмоқдалар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan