Кеча – 2021 йилнинг 3 январь куни Оққўрғон тумани “Нодирхон қори” жоме масжидида туман бош имом-хатиблиги бошчилигида ҳомийларни жалб қилган ҳолда жонлиқ сўйилиб, 335 кг мол гўшти икки юзга яқин кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди.

Вилоят бўйлаб олиб борилаётган саховат тадбирлари доирасида бўлгани каби ушбу тадбирда ҳам Қуръон тиловат қилинди, юртимизни турли бало офатлардан омонда бўлишини сўраб дуолар қилинди.
