Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Оҳангарон туманидаги «Чил қори» масжидига илк ғишт қўйилди

Оҳангарон туманидаги «Чил қори» масжидига илк ғишт қўйилди

27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Оҳангарон туманида жойлашган «Чил қори» масжидининг тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Хусусан, маросимда туман прокурори, масжид фаоллари ва ҳашарчилар масжидининг янги биносининг биринчи ғиштини қўйиш маросимида қатнашдилар.

Дастлаб, маросимда Қуръони Карим тиловати ўқилди, сўнгра то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган саждагоҳ бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилинди.

Шундан сўнг Тошкент вилояти бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов масжиднинг илк ғиштини қўйиб бериб, унинг қурилишига оқ фотиҳа бердилар.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Мана шундай савобли ишларга мухлис халқимиз масжид биноси қурилишида фаол иштирок этмоқда.

Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни тез кунларда бунёд этилиб, халқимизга муборак айлашини насиб этсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]