Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ночор оилаларнинг фарзандлари ҳам таълим олиш имконига эга бўлди

Ночор оилаларнинг фарзандлари ҳам таълим олиш имконига эга бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳридаги Покистон хусусий мактаби сентябрдан ўз эшикларини очади. Ушбу мактаб маблағ етишмовчилиги сабаб таълим ололмаётган болажонларни ўз бағрига олмоқда.

Мактаб ҳозирданоқ бир нечта ночор оилаларнинг фарзандларини ўқишга қабул қилди. Уларнинг баъзилари илгари ҳеч ҳам мактабга бормаган. Мактаб директори Азиза Ҳасан Али молиявий қийинчилик сабаб уйда ўқишга мажбур бўлган уч опа-сингил ҳақида ҳикоя қилади.

“Биз кенгаш томонидан уларни ўқишга қабул қилиш ҳақида рухсатнома олдик. Опа-сингиллар билим даражасига қараб турли синфларга жойлаштирилади”, – дейди Азиза.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan