Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Никоҳланувчи шахслар учун ўқув курслари

Никоҳланувчи шахслар учун ўқув курслари

Тошкент вилоятининг Паркент туманида никоҳланувчи шахслар учун бир ойлик курс ташкил этилган бўлиб, бу Республика бўйича илк маротаба синов тарзида ўтказилаётган лойиҳа ҳисобланади. Паркент тумани “Беш каппа” жоме масжиди имом хатиби ўқув курсларига доимий вакил сифатида тайинланган, дарслар ҳар ҳафтада бир маротаба ўтказилади. Унда асосий эътибор ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эр ва хотиннинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифаларини тушунтириш, оиланинг жамиятда тутган ўрни, фарзандлар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти каби масалаларга қаратилган.

Куни кеча ана шу бўлажак келин-куёвлар учун ташкил этилган ўқув курсларининг тингловчилари ва битирувчилари билан тадбир ўтказилди. Унда Тошкент вилояти “Оила” маркази раҳбари Д.Муҳаммадалиева, туман “Оила” маркази раҳбари М.Бердиқулова ва бошқа мутасадди ташкилотлардан вакиллар қатнашдилар.

Тадбир давомида ушбу лойиҳанинг фойдали жиҳатлари, унинг бўлажак келин-куёвларни оилавий ҳаётга тайёрлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, курсни битириб, ҳозирда бахтиёр ҳаёт кечираётган оилаларнинг таассуротлари, лойиҳа ҳақидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбирда хомийлар томонидан келин-куёвларга совғалар улашилди. Паркент тумани «Беш каппа» жоме масжиди номидан йиғилган ёш оилаларга илм зиёси бўлмиш – китоблар туҳфа қилинди.

Битта фикр

  1. Shu raxmat kanalni adminlariga uzoq yashaylar silarni qularin dard kurmasin iloyim shu zur mavzularni kutarishadi doim endi rivojlanish juda tez surata usish sezilovoti gula yashna uzbekistonim….