Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Nike компанияси Исломни ҳақорат қилганликда айбланди

Nike компанияси Исломни ҳақорат қилганликда айбланди

Американинг Nike компанияси дунёдаги йирик спорт кийимлари ва пойабзалларини ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. У исломофобик жанжалнинг марказидан ўрин эгаллади. Бунинг сабаби, минглаб мусулмон-харидорлар кроссовка тагчармидан араб тилидаги “Аллоҳ” сўзига ўхшаш ёзувни аниқлаганликлари билан боғлиқдир.

RTнинг ёзишича, мусулмон мамлакатлари аҳолиси AirMax 270 моделидаги кроссовкаларни сотувдан олиб ташлашни талаб қилишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, компания Исломни ҳақорат қилган. Ижтимоий тармоқлар ҳам бунга доир фикрларга тўлиб кетди. Уларда таъкидланишича, “Аллоҳ” сўзини эслатувчи бу логотипдаги тагчармга эга кроссовкалар сотилишига йўл қўймаслик керак, чунки улар кийилганда, шу сўз топталади ва кирланади. Бу эса мусулмонларга ва Исломга ҳурматсизлик, таҳқирлашдир. Компания вакиллари эса, ўз навбатида, логотипда ҳеч қандай мусулмонларга қарши жиҳатни кўрмаётганларини билдиришган.