Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Нигерияда мусулмонлар оммавий қирғин қилинди

Нигерияда мусулмонлар оммавий қирғин қилинди

Негериядаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мусулмонларнинг оммавий қатли юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Кадун штатидаги бир нечта аҳоли пунктларига ҳужум уюштирилган. Натижада 130 киши ўлдирилган. Уларнинг барчаси фулани элатига мансуб Ислом динига эътиқод қилувчи нигерияликлардир. Гувоҳларнинг айтишича, ҳудуддаги этник тозалашларни автомат ва совуқ қуроллар билан қуролланган йирик жангарилар гуруҳи амалга оширган. Улар йўлидан чиққан кишини ўлдираверган.

Штат бошқарувининг таъкидлашича, жиноятнинг мотиви аниқ – этник ва диний айирмачилик, нафрат.