Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Нега бунчалик талпинадилар?!

Нега бунчалик талпинадилар?!

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга. Шарқий томони – Қора тош бурчаги, жануби – Яман бурчаги, ғарби –Шом бурчаги, шимоли эса – Ироқ бурчаклари деб номланади. Ҳажар ал-асвад (Қора тош) Иброҳим пайғамбар томонидан тавофнинг бошланғич нуқтаси – Каъбанинг шарқий бурчагига ўрнатилган.

Шимолий деворда олтин эшик жойлашган. Олтин эшик ва қора тош бурчаги оралиғидаги масофа 197 сантиметр. Бу жой “Мултазам” (назру ниёз ва дуо қилиш учун танланган жой) деб номланади. Расулуллоҳ алайҳиссалом тез-тез бу жойда Яратганга юзланганлар, “шу ерда қилинган дуо ижобатдир”, – деганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) – “Мултазамда туриб дуо қилган одамлар албатта дуоси ижобатининг нишонасини кўради”, – деб хабар берган.

Шундан тавоф қилувчилар бу ерда тўхтаб дуо қилшга ошиқадилар.    

Абдуҳаким Боқиев тайёрлади