Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / НАЗАРБОЕВНИНГ НЕВАРАСИ: “ГИЁҲВАНДЛИКДАН МЕНИ ЯРАТГАН ВА БОБОМ ҚУТҚАРДИ”

НАЗАРБОЕВНИНГ НЕВАРАСИ: “ГИЁҲВАНДЛИКДАН МЕНИ ЯРАТГАН ВА БОБОМ ҚУТҚАРДИ”

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоевнинг невараси 27 ёшли Айсултан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлигини тан олди. У бу ҳақда ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзади. Айсултаннинг таъкидлашича, у гиёҳвандлик моддаларига бобоси – академик Мухтар Алиев ва отаси – Рахат Алиевларнинг вафотидан кейин боғланиб қолган.

“Ҳаёт менга биринчи марта ана шундай қақшатқич зарба берди. Бахтда чўмилган деб таърифланган Айсултан, аслида энг ситам чеккан инсондир”, – деб ёзади у.

Унинг сўзларига кўра, бу иллатдан қутулишига унга Аллоҳ таоло ва бобоси Нурсултон Назарбоев ёрдам берган. “Мени бутун оилам қўллаб – қувватлашга ҳаракат қилди, айниқса, бобом жуда ҳам ғамхўрлик кўрсатди. Мамлакат президенти кундузи 17 миллион инсоннинг муаммоларини ҳал қилар, кечқурун эса, бутун эътиборини неварасига қаратар эди. Гап шундаки, бу касалликдан фақатгина ирода билан қутулиб бўлмайди. Ҳали бу касалликни бутунлай даволай оладиган дори ихтиро қилингани йўқ. Мен нима сабабдан бу ҳақда ёзаяпман?! Чунки бу иллат жуда кўплаб инсонлар ва оилаларни ўз домига тортиб улгурган. Мен бу вазиятдан қандай қутулишни биламан ва буни ҳамма билан ўртоқлашмоқчиман. Бу ҳақда гапирмаслик учун ким бўлиш керак?! Агар менинг мисолимда биттагина ўқувчи бўлса ҳам, “таътиб кўриш” таклифини инкор эта олса, биргина оила бўлса-да, атрофдагилардан қўрқув ҳиссини йўқота олса ёки биргина инсонга бўлса ҳам, даволаниш йўлини кўрсатишга хизмат қила олсам, демак, мен бежиз яшамаётган эканман. Мен йўлини топдим – менга Яратган ёрдам берди. Озгина бўлса ҳам гиёҳвандлик билан алоқада бўлганлар мен нима ҳақида гапираётганимни жуда яхши тушунишади. Аминманки, бу ерда айбдорлар йўқ, бунда ҳамма қурбон. Ҳа, албатта, нозик жиҳатлар ҳам мавжуд. Шуниси аниқки: гиёҳвандлик билан курашиш керак, лекин у билан хасталанганларга қарши курашиш – жиноятдир”, – деб ёзади президент невараси.