Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Насронийлар Черковни қутқариш вақтида ҳалок бўлган мусулмонга миннатдорчилик акциясини ўтказишмоқда

Насронийлар Черковни қутқариш вақтида ҳалок бўлган мусулмонга миннатдорчилик акциясини ўтказишмоқда

Черковдаги бомбани зарарсизлантириш бўйича операцияда ўнлаб полициячилар иштирок этган эди. Миср ва бошқа давлатлардаги насронийлар черковга келганларни террорчилардан ҳимоя қилиш вақтида ҳалок бўлган мусулмон полициячининг оиласи ва яқинларига миннатдорчилик билдирилган номаларни йўлламоқдалар ва улар мард, матонатли мусулмон учун миннатдорчилик акциясини ўтказмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, майор Мустафо Обид коптик христиан черковининг томида аниқланган портлаш мосламасини зарарсизлантириш вақтида ҳалок бўлган эди.

Фожиа насароларнинг коптик Рождество байрами арафасида содир бўлган эди. Агарда портлаш қурилмаси ишга тушганда ўз байрамларини нишонлаш учун келган юзлаб христианлар вафот этиши мумкин эди.

“Сизнинг бағрикенглигингиз, матонатингиз сабаб юзлаб эркаклар, аёллар ва болалар омон қолди”, – дейилади, хусусан, хатлардан бирида.