Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

НАМОЗХОН

Отам бир неча ойдан бери боқилаётган қўчқорни сотиб келишни буюрди. Укам билан эрта тонгдаёқ мол бозорига етиб бордик.

Харидорлар қўйимизга ҳар хил нарх беришар, биз чамага етгунча маҳкам турардик.

Кўчамизда Абдукарим ака деган киши бўларди, қўйимизни ўша киши оладиган бўлди. Бир даста пулни қўлимга тутқазиб: “Ўзинг санаб олгин”, деди.

Мен тез-тез санаб тегишли қисмини олиб, қолганини қайтардим. “Бор-барака”, деб қўйнинг арқонини олиб, паттасини топшириб, уйга йўл олдик.

Йўлда кетаётиб ўзимга ишонмай пулни қайтадан санадим, анча кам чиқди, адашганимни билдим ва укамга: “Юр, қолганини уйидан оламиз, намозхон ғирромлик қилмайди”, – дедим. Укам эса:

– Қайтариб бўпти, яхшилаб санаш керак эди, – деди зарда билан.

Абдукарим акани чақирганимизда жиддий  кўринишда чиқиб келди:

– Хўш, хизмат, ўғлим?

Вазиятни тушунтирдим. У киши:

– Ўз қўлинг билан санаб олдинг, тўғрими? – дедилар.

– Тўғри, – дедим.

– Тўғри  бўлса, бўпди-да, – деб  эшикни ёпиб кириб кетдилар. Орқамда турган укам “Ана сизга намозхон”,  деб  ғалаба қўшиғини айтгандай бўлди.

Сир бой бермай, “Жим бўл”, деб йўлга тушдик. Эшикдан кирганимизда отам: “Яхшиям танишга сотибсизлар. Инсофли одам экан, пулнинг қолганини бериб кетди”, – дедилар.

Абдукарим ака пулни кам олганимизни билиб, биздан олдинроқ уйга келиб, дадамга қолган пулни келтириб берган эканлар.

Укамга қарадим ва мийиғимда кулиб, дедим:

– Мана сенга НАМОЗХОН!

“Чил қори” жоме масжиди имом-хатиби Хусенов Орифжон

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan