Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Намозга келган бенамозлар

Намозга келган бенамозлар

Бугунги кунда масжидларда жаноза намози ҳозир бўлганда жуда хунук бир манзарага гувоҳ бўламиз. Маййитнинг ортидан жаноза намозини ўқиш учун эргашиб келганларнинг аксарияти жамоат намозига кирмай, масжид ҳовлисида ўтириб олишларидир. Нуъайм ибн Ҳаммод Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлим кифоя қиладиган насиҳатчидир…”, деганлар. Яъни, ўлимни кўрган одамга нисиҳат қилиш шарт эмас, унинг ўзи етарлича насиҳатдир.

Наҳотки, тобутни кўтариб келган одамнинг заррача қалби юмшамаса?! Наҳотки, кўз олдида одамлар шошиб-югуриб намозга кириб кетса-ю, улар намозхонларни “томоша қилиб” ўтиришдан уялмаса?! Наҳотки, кўз олдида тобут ичида маййит турса-ю, мен ҳам бир кун мана шу тобутга тушаман, деб ўйламаса?!

Баъзида уларнинг сони шу қадар кўп бўладики, масжид намозхонасига кириш йўлакларигача ўтириб олишади. Намозга кирадиганлар уларнинг орасидан ўтиб кетишга қийналади. Ачинарли томонидан яна бири, уларнинг аксари ёши қирқдан ошганлар бўлади. Баъзилари шу қадар беҳаё бўлишадики, намоз ўқилгунча, улар сигарет чекиб туради. Одамлар жамоатдан чиқиши билан сигаретини отиб юбориб, “намоз”га қўшилиб олишади.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятдан адаштирмасин!

 Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме масжиди
имом хатиби  Нусратуллаев Абдулбосит