Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСУЛМОНЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ПОЙМОЛ ҚИЛИНМОҚДА

МУСУЛМОНЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ПОЙМОЛ ҚИЛИНМОҚДА

“Исламофобия, дискриминация ва расизм” давлат ижтимоий ривожланиш комиссиясининг маърузасида меҳнат бозорида мусулмонларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги айтилади, дея хабар беради Буюк Британия ҳукумати матбуот хизмати.

Тадқиқотларга кўра, мусулмонларнинг ҳуқуқлари турли соҳаларда чекланмоқда: мактабдан тортиб университетлардаги иш ўринларигача. Натижада мусулмонлар ишсиз бўлиб қолмоқда, ёки улар тўлиқ бўлмаган иш кунида меҳнат қилишга мажбур бўлмоқдалар. Уларга бошқаларга нисбатан кам ойлик маоши тўланмоқда. Фақатгина 20 % мусулмонлар барқарор маошли иш жойига эга.

Охирги маълумотлар фақат Лондоннинг ўзида 2017 йилнинг мартидаги терактлардан сўнг мусулмонларга қарши жиноятлар беш баробарга ортганлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Буюк Британияда ҳозирги кунда уч миллионга яқин мусулмонлар истиқомат қилишади.