Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонларнинг қадимги қишлоғи топилди

Мусулмонларнинг қадимги қишлоғи топилди

Қатарда Калифорния университети ва Қатар музейи археологлари томонидан Исломнинг илк даврларига оид қишлоқ топилди, дея хабар беради Gulf Times газетаси.

Қидирув ишлари Қатарнинг шимоли-ғарбидаги саҳрода олиб борилди. Натижада, VII ва VIII асрларга оид тош қурилиш пойдеворлари, ойна, металл бўлаклари, тош идишлар ва балиқ овлаш мосламалари топилди. Қишлоқ сосонийлар ҳукмронлигининг охирги даври – 538 ва 670 йиллар оралиғига оидлиги айтилмоқда.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топилма олимларнинг тарих ҳақида шаклланиб қолган қарашларини ўзгартиришга олиб келиши мумкин.

Қатардаги Калифорния университети тадқиқотчиси Хосе Карвахал Лопеснинг сўзларига кўра, бу қадимий қишлоқ қолдиқлари нафақат Қатар учун аҳамиятли. “Бу ажойиб топилма Қатар ва Форс кўрфази тарихига тегишли бўлсада, унинг аҳамияти миллий ва минтақавий чегаралардан чиқади. Шу бизнинг илк мусулмонлар тарихи ҳақидаги қарашларимизни ўзгартиришга хизмат қилади”.