Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонларни қўллаб-қувватлаётган Янги Зеландия бош вазирига ўлим билан таҳдид қилишмоқда

Мусулмонларни қўллаб-қувватлаётган Янги Зеландия бош вазирига ўлим билан таҳдид қилишмоқда

Номаълум кимсалар Янги Зеландия ҳукумати раҳбари Жасинда Ардеренга таҳдид қилишмоқда. Унинг Твиттердаги саҳифасига “Сен кейингисисан” ёзуви билан қуролнинг расми жойлаштирилган изоҳ ёзиб қолдирилган, хабар беради New Zealand Herald.

Хабарларга кўра, худди шундай расмли ёзув Янги Зеландия полицияси бошқармасининг Twitterдаги саҳифасига ҳам келган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят-қидирув ишлари бошлаб юборилди.