Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонларни таҳқирловчи сўровномаларга чек қўйилди

Мусулмонларни таҳқирловчи сўровномаларга чек қўйилди

Канада ҳукумати мамлакат ҳудудига кираётган мусулмон қочоқлар учун бериладиган махсус сўровномадан воз кечди. Бунга сабаб унинг таркибида исломофоб саволларнинг борлигидир. Канада полицияси Квебекда қочоқ мақомини олмоқчи бўлган мусулмонларга алоҳида шаклдаги сўров варақасини тўлдиртирар эди. Унда одатий, ўз мамлакати, саломатлигининг ҳолати, Канадада қариндош ва танишларининг бор – йўқлиги каби саволлардан ташқари, ҳақоратомуз саволлар ҳам ўрин эгаллаган эди. Мисол учун: “Тақиқланган экстремистик ёки террористик гуруҳларга аъзомисиз? Масалан, ИШИД ёки Толибонлар?”, “Ҳижобсиз юрадиган аёлларга муносабатингиз қандай?”, “Бир кунда неча марта ибодат қиласиз?”, “Исломнинг айнан қайси жиҳатларига амал қиласиз?”, “Аёлларга муносабатингиз?”. Бу ҳақда BBC Newsга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Канада ИИВ Квебекда бундай сўровномалар амалда эканлигидан хабар топгач, бунга чек қўйди.