Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонларга таомланишда чап қўлдан “воз кечиш” тавсия қилинди

Мусулмонларга таомланишда чап қўлдан “воз кечиш” тавсия қилинди

Туркия дин ишлари бошқармасида янги фатво чиқарилди. Унда мусулмонларнинг таомланиш вақтида чап қўлдан фойдаланмасликлари лозимлиги назарда тутилган.

“Таомланиш ва ичимлик ичишнинг умумий тамойилларини белгилашда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чап қўлдан фойдаланишни маъқул кўрмаганлар. Чап қўлда шайтонлар еб-ичади, шу сабабдан У зот ўнг қўлда овқатланишни ўргатганлар. Ҳар бир мусулмон пайғамбарнинг суннатига амал қилиши керак, шу сабабдан ота-оналар ўз фарзандларига бошқа қоидалар қаторида буни ҳам ўргатишлари лозим”, – дейилади фатво матнида, дея келтиради РИА Новости.

Шунингдек, ҳужжатда “жисмоний жиҳатдан имконияти чекланганлар”га чап қўлдан фойдаланишга рухсат этилганлиги таъкидланган.