Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонларга энг яхши муносабатда бўлган Европа мамлакатлари аниқланди

Мусулмонларга энг яхши муносабатда бўлган Европа мамлакатлари аниқланди

Pew Research Center Европанинг 15 давлатида тадқиқот олиб борди ва қаерда маҳаллий аҳоли мусулмонларга энг яхши муносабатда бўлишини аниқлади. Кишиларга Исломга эътиқод қилувчиларни қўшни ва оила аъзоси сифатида қабул қилишга тайёрмисиз, деган савол билан мурожаат қилинди.

Ғарбий Европанинг 15 мамлакатида яшовчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аксар (83 %) кишилар мусулмонларни қўшни сифатида қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Энг бағрикенг инсонлар Голландияликлар бўлиб чиқди. Ушбу мамлакатдан иштирок этганларнинг 96 % мусулмонларни қўшни сифатида кўришларини эътироф этишди. Италия эса охирги ўринда – бу ерликларнинг бағрикенглиги 65 %ни ташкил этди.

Сўровнома ўтказилган 66 % европаликлар мусулмонларни оила аъзоси сифатида қабул қила олишларини айтди. Бу ерда ҳам голландияликлар (88 %) юқори ўринни эгаллади. Италия эса яна охирги ўринда (43 %).

Ҳудди шундай сўровнома Америка Қўшма Штатларида ҳам ўтказилди. 89 % америкаликлар мусулмонларни қўшни сифатида, 79 % эса оила аъзоси ўлароқ қабул қилишини билдирди.

Бу орада, 2019 йилнинг сентябрь ойи якунида Европа мамлакатларида исломофобиянинг ортганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинганди. Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар фонди (SETA)нинг баёнотига кўра, Австрияда исломофобия натижасида содир этилган жиноятлар 74 %, Францияда 54 %га ошган. Германияда ўтган йилда мусулмонларга 678та ҳужумлар уюштирилган, масжид атрофида 40 нафар можаролар кузатилган. Норвегияда 151 та диний асосга эга бўлган жиноятлар қайд этилган. Уларнинг 91 %да мусулмонларга тазйиқ ва ҳақоратлар аниқланган. Буюк Британияда эса 2011-2018 йиллар мобайнида исломофобия сабабли содир этилган жиноятлар 415 % ўсган.

“Биз инсонларнинг нима сабабдан мусулмонларни индивидуал яхши қабул қилиб, Исломга танқидий ёндошишлари ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмаймиз”, – дейди Pew Research Center вакиллари.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]