Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ ГЕНОЦИД

МУСУЛМОНЛАРГА ҚАРШИ ГЕНОЦИД

Мьянма жанубида (Аракан) зўровонлик ва геноцид содир этилмоқда, дея чиқиш қилди Сабанжи масжидида ўқилган ҳайит намозидан кейин Туркия вазири Омер Челик.

“Огоҳлантиришларга қарамасдан бутун дунё ҳамжамияти кўз ўнгида геноцид содир этилмоқда. Мьянмадаги буддизм руҳонийларига алоқадор бўлган тўдалар, афсуски, хавфсизлик кучлари хизматчилари ҳам қуролсиз ва ҳеч қандай айби бўлмаган инсонларни, улар фақат мусулмон бўлганликлари ва Араканда яшаганликлари учун ўлдирмоқда. Одамлар зўровонликдан қутилиш мақсадида Бангладешга қочмоқда. Ёш болалар дарёларга ғарқ бўлмоқда” – Челикнинг сўзларини келтиради “Анадолу” агентлиги.

Куни кеча қочоқ мусулмон аёллар ва ёш болалар бўлган уч кема Бангладеш қирғоқлари яқинида ағдарилиб кетди. Натижада 26 киши ҳалок бўлди.

Бутун дунёдаги масжидларда Мьянмадаги мусулмонларнинг ҳақларига дуолар қилинмоқда.