Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлардаги инсонпарварлик

Мусулмонлардаги инсонпарварлик

Германиянинг ижтимоий тармоқларида ўз ҳаёти эвазига бошпанасиз кишини қутқарган мусулмон йигитнинг қаҳрамонлик ҳаракати кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фожеали ҳодиса Ханау шаҳрида содир бўлди. Темир йўл бекатларининг бирида 17 ёшли Мустафо Сезен темир йўлда уйсиз дарбадарни кўриб қолди. Поезд яқинлашиб қолганлигига қарамасдан, йигит унга ёрдам беришга шошилди, лекин ўзи қочиб қолишга улгура олмади. Мусулмон йигитни дафн қилишга жуда кўплаб шаҳар аҳолиси келди, улар орасида мусулмон бўлмаганлари ҳам талайгина. Маҳаллий ОАВ Мустафони “Ханау қаҳрамони” деб атади ва ундаги инсонпарварлик, ёрдамга тайёрлик хислатларига қойил қолди. Чунки темир йўл бекати ўша пайт одамга тўла бўлган, лекин Мустафодан бошқа ҳеч ким бошпанасиз бечорага ёрдам беришга ошиқмаган.