Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлар ҳукуматдан ёрдам сўрашмоқда

Мусулмонлар ҳукуматдан ёрдам сўрашмоқда

Германия мусулмонлари масжидлар муҳофазасини кучайтиришни сўраб мамлакат ҳукуматига мурожаат қилди. Deutsche Welleнинг ёзишича, бундай сўров билан Германиядаги Диний муассасалар турк-ислом иттифоқи (DITIB) чиққан. Бунга сабаб, ўтган дам олиш кунлари бир нечта турк масжидлари ва маданият марказларининг ҳужумга учраганидир.

Ташкилот фаолларининг таъкидлашича, бу йил бошидан бери масжидга нисбатан содир этилган ҳужумларнинг ўн саккизинчисидир.