Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСУЛМОНЛАР ТЕРАКТЛАРДАН ИККИ БАРОБАР КЎПРОҚ АЗИЯТ ЧЕКИШАДИ

МУСУЛМОНЛАР ТЕРАКТЛАРДАН ИККИ БАРОБАР КЎПРОҚ АЗИЯТ ЧЕКИШАДИ

Француз ҳуқуқ ҳимоячиси мамлакатдаги мусулмонлар терактлардан икки баробар кўпроқ азобланишини таъкидлади.

Францияда Антитеррор қонуни лойиҳаси маъқулланди ва бу ҳуқуқ ҳимоячиларининг эътирозига сабаб бўлди.

Фаолларнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда доимий фавқулодда вазиятни яратиб қўяди, хабар беради Al Jazeera.

Қонун лойиҳаси 415та маъқулловчи, 127 та қарши, 19 нафар бетараф овоз олди. Унга мувофиқ полицияга фавқулодда ваколатлар берилади.

“Антитеррор  қонуни … бизда ҳаттоки тўғри тасаввури ҳам бўлмаган нарсада давлатга фавқулодда ваколатларни беради, холос. Бу қонун Францияни фақат емиради”, – деди илғор француз ҳуқуқ ҳимоячиси Яссер Луати.

Шунингдек, Яссер Луати охирги икки йилдаги фавқулодда ҳолат “мамлакатда ҳеч нарсани ўзгартирмаганини” ва “етарли ва самарали бўлмаганлигини” таъкидлади. Унинг ўрнига қонун аҳоли ўртасида, айниқса, мусулмонларда қўрқув ҳиссини уйғотди.

“Аслини олганда, мамлакатдаги терроризм қурбонлари мусулмонлардир. Улар теракт вақтида тенг миқдорда азият чекадилар, кейин эса қонун томонидан таъқибга олинадилар”, – деди Луати. Унинг сўзларига кўра, барча фавқулодда чоралар айнан мусулмонларга, масжид ва мусулмонларга қарашли ташкилотларга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас.