Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлар совқотган мушукларга ёрдам бермоқда

Мусулмонлар совқотган мушукларга ёрдам бермоқда

Туркиянинг Самсун шаҳридаги машҳур “мушуклар қишлоғи” тўрт оёқли аҳолисини совуқдан қутқазмоқда. Ҳар бир мушук учун ичида кичкина ёстиқчаси ва кўрпаси бўлган уйчалар қўйилди, шу билан бирга, бутун ҳудудга ташқи иситиш тизимлари ўрнатилди.

Мушуклар учун кўрпа ва ёстиқларни кўнгиллилар тикишди. Самсун аҳолиси, шунингдек, кир бўлган кўрпа, ёстиқларни алмаштириб, ювиб-тозалаб туришибди.

“Мушуклар қишлоғи” Самсун ҳокимияти ташаббуси билан 6 йил илгари ташкил этилган бўлиб, 26 гектар майдонни эгаллайди. Ундаги мушукларга 20 нафар хизматчи ва 3 ветеринар доимий равишда қараб боради. Бу ерда мушуклар учун барча шароитлар яратилган.