Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлар АҚШ тараққиёти учун

Мусулмонлар АҚШ тараққиёти учун

Мусулмонлар томонидан АҚШнинг илм-фан, тиббиёт, технология, муҳандислик, демократия, математика, фуқаролик жамияти, таълим, хайрия, иқтисод, маданият ва санъат соҳаларига қўшаётган ҳиссаси юзасидан ўтказилган Ижтимоий сиёсат институтининг “Мусулмонлар Америка тараққиёти учун” сарлавҳали тадқиқоти натижалари эълон қилинди. Унда ғарб жамиятининг Ислом ҳақидаги салбий фикрларига қарамасдан, мусулмонларнинг ижобий натижаларига доир факт ва статистика маълумотлари келтирилади. Хусусан, Мичиган штати мисолида қарайдиган бўлсак, у ердаги умумий шифокорлар сонининг 15 %, фармацевтларнинг 10 %ни Ислом динига эътиқод қилувчилар ташкил этади, – дейди мутахассислар. Ҳозирги кунда 35 нафар мичиганлик мусулмонлар давлат мансабдор шахслари бўлиб, штатдаги 700дан ортиқ адвокатлар Исломга эътиқод қилувчилардир. Мичиган штатидаги лицензияга эга ўқитувчи – мусулмонларнинг сони охирги 5 йил ичида 127 % га ошган.

Мусулмонлар муаммони кўришади ва уни ҳал қилишади, сиёсат учун эмас, балки ўзлари инсонпарвар бўлганликлари учун, – таъкидлайди мутахассис.