Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлар маданияти марказига ҳужум уюштирилди

Мусулмонлар маданияти марказига ҳужум уюштирилди

Варшавадаги Мусулмонлар маданияти марказига тошлар билан ҳужум уюштирилди. Воқеа тафсилотларини полиция ўрганиб чиқмоқда, хабар беради “РИА Новости”.

“Ҳодиса ўтган кечада Варшаванинг Охота микрорайонида юз берди. Ҳеч кимга жароҳат етмади” – дейилади RMF FM радиостанциясининг ахборотида.

Ҳеч кимга жисмоний зарар етмаган бўлсада, номаълум кимсалар томонидан бино ойналари синдириб ташланган ва кондиционер ишдан чиқазилган. Жиноятчилар нечталиги ҳали маълум эмас, лекин бинонинг вайрон бўлган ҳолига қараганда, улар кўпчилик бўлганлиги айтилмоқда.

Воқеа жойида полиция ўз ишини давом эттирмоқда. Улар гувоҳларни сўроққа тутишмоқда, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кузатув камераларидаги қайдлар ҳам кўздан кечирилади.

Марказ вакилларининг сўзларига кўра, бунга қадар уларга бир неча бор дўқ – пўписали хатлар келган.