Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмонлар гомосексуализмга қарши курашиш йўлларини ахтармоқдалар

Мусулмонлар гомосексуализмга қарши курашиш йўлларини ахтармоқдалар

Малайзияда ёш мусулмонлар жинсий танловда оғиши бўлганлар ва гендер жиҳатдан ўзини англашда анормал фикрловчиларни маънавий ва руҳий жиҳатдан тарбиялаш мақсадида самарали усулларни ишлаб чиқишга жалб қилинди. Яқинда Малайзиянинг илмий тадқиқот институтида “Фитратга қайтиш” номли танлов эълон қилинди, унда талабалар хайрли мақсадда – ўз жинсий танловида адашганлар ва “жинсини алмаштириш” ҳақида ўйлаётганларни тўғри йўлга бошлашда – беллашадилар.

Иккинчи курс талабаси Абдул-Ходи Рози ҳам мавзуга доир тадқиқот юзасидан кутубхонадаги адабиётлар билан танишиб чиқмоқда. “Биз инсонларни бу борадаги билимларини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз, – дейди у, NBC Newsга таянган ҳолда келтиради IslamNews. – Бу ана шундай ҳолатларга қарши курашиш борасида бизнинг йўлимиз. Уларни айбламасдан, муҳокама қилмасдан курашиш”, – тушунтириш беради талаба.

Танлов иштирокчилари ўгит ва руҳий маслаҳатлар берилган турли дизайндаги плакатларни ишлаб чиқишди. Бу мусулмонлар жамоасида оғир гуноҳ саналган бундай ҳолатларга қарши кураш ва уларнинг олдини олишда диний тарбия бериш ва руҳий қўллаб – қувватлашнинг бир кўринишидир.