Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон ўқувчилар ҳақида фильм

Мусулмон ўқувчилар ҳақида фильм

Канадада мусулмон ўқувчилар ҳаёти ҳақида фильм суратга олинди. Картинада уч нафар ўсмир мусулмон ҳақида ҳикоя қилинади. Канадалик кинорежиссер Венди Роуленд таълим муассасасида ҳам исломофобия билан доимий тўқнаш келувчи ўқувчи-мусулмонларнинг кечинмаларини кўрсатишга қарор қилди.

Toronto Newsнинг хабар беришича, “14 ёшли мусулмонлар” номли ҳужжатли фильмда канадалик уч нафар мусулмон оиласидан бўлган ўсмирларнинг ҳаёти тасвирланган.

Режиссёрнинг таъкидлашича, бундай долзарб мавзуга қўл уришига сабаб, ўзининг ҳам ўсмир-болаларнинг онаси эканлигидир. “Ўсмир болаларим тенгдошлари томонидан турли хилдаги босимларга дуч келишади. Бу биз мусулмон бўлмаганимизда”, – дейди режиссёр.

Роуленд уни тасвирга олиш жараёнида мусулмон ўқувчиларнинг катталардай фикр юритиши, ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқалар учун ўрнак бўла олишга тиришиши ҳайратга солганлигини тан олди.