Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСУЛМОН ЎҚИТУВЧИНИНГ 95 % ЎҚУВЧИЛАРИ ЭНГ САРА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

МУСУЛМОН ЎҚИТУВЧИНИНГ 95 % ЎҚУВЧИЛАРИ ЭНГ САРА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

Ҳар йили Муҳсин Исмоил тайёрлаган абитуриентлар Буюк Британиянинг нуфузли олийгоҳларининг талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлишади.

Таълим бериш учун 2009 йилда ўзининг ҳуқуқшунослик фаолиятини тарк этган собиқ адвокатнинг ўқувчилари олий ўқув юртларига кириш бўйича юқори натижаларни кўрсатади, дея хабар беради About Islam.

Бу йилги кириш кўрсаткичи 95 % ташкил этди.

“Уларнинг муваффаққиятидан жуда ҳам мамнунман. Икки йил илгари уларнинг кўпчилиги учун Оксфорд ёки Кембрижга, Манчестер ёки Бристолга бориб, ўқишга кириш ушалмас орзу эди. Мана бугун уларнинг орзуси рўёбга чиқиб турибди”, – дейди Муҳсин Исмоил.

Муҳсин Исмоил фаолиятининг аҳамиятли жиҳати шундаки, шарқийЛондондаги Newham Collegiate ўқув курсларининг директори сифатида у нотинч туманларда истиқомат қилувчи болаларни таълимнинг янгича йўлларини қўллаб ўқитиш ишларини ташкил этган. Унинг талабалари Оксфорд ёки Кембрижга стипендияли дастур бўйича ўқишга қабул қилинадилар. Унинг сўзларига кўра, 9 стипендиатдан биттаси унинг ўқувчисидир.