Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон шифокорлар бепул тиббий хизмат кўрсатувчи клиникалар ташкил этишди

Мусулмон шифокорлар бепул тиббий хизмат кўрсатувчи клиникалар ташкил этишди

Американинг Огайо штатидаги Толедолик бир гуруҳ мусулмон шифокорлар тиббий суғуртаси бўлмаган кишиларга тиббий хизмат кўрсатадиган клиника ташкил этдилар. Аҳамиятлиси шундаки, бу шифокорларнинг хизматидан исталган диний эътиқоддаги инсонлар фойдаланиши мумкин.

“Ҳар биримиз хайрли ишларни кўпроқ қилишни, ўзимиз ва оиламиздан ташқаридагилар учун ҳам яхшилик улашишни хоҳлаймиз”, – дейди доктор Сулаймон Абавий.

Клиника очилгунга қадар шифокорлар кўнгилли сифатида фаолият олиб боришганди. Улар уйсизлар учун бошпаналарга боришар ва тиббий хизмат кўрсатишарди. Кейин доктор Махмуд Мусо, мусулмон-эндокринолог, ўз офисидан жой таклиф қилди ва “Халим” клиникаси ташкил этилди.

Доктор Абавий клиника сабаб инсонлар мусулмонлар ва Ислом ҳақида ҳақиқий тасаввурга эга бўлишларини умид қилмоқда. Чунки баъзан ОАВ орқали исломофобик хабарлар тарқатилиши орқали нотўғри тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Бу Америкада мусулмон шифокорлар эҳтиёжмандларга бепул тиббий ёрдам кўрсатадиган биринчи клиника эмас. 2018 йилнинг апрелида Филаделфиялик мусулмон шифокорлар ҳам ночорларга ёрдам кўрсатиш бўйича клиника ташкил этган эдилар. Жанубий Королинадаги “Шифо” клиникаси эса бир неча йиллардан бери муҳтожларга тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

2012 йилнинг январида бир гуруҳ мусулмон шифокорлар “Раҳмон” клиникасини ташкил этишди ва у Нью-Йорк штати Сиракюс шаҳридаги кам таъминланганларга тиббий хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Илгарироқ, 2011 йилда асли покистонлик шифокорлар Сент-Луис университети ҳудудида жойлашган “Билол” масжидида якшанба куни ночорларга стоматологик, офталмологик, педиатрик ва оғриқсизлантирувчи ёрдамларни кўрсатиш бўйича бепул клиника ташкил этган эдилар.