Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон ота-оналар бесоқолбозлик ҳақидаги дарсларга қарши

Мусулмон ота-оналар бесоқолбозлик ҳақидаги дарсларга қарши

Жинсий тарбия бўйича дарслар ўтиладиган Британияда анъанавий қарашлар тарафдорлари мактаб дастурларидан норози. 300дан ортиқ ота-оналар Бирмингемдаги Parkfield Community School олдида норозилик намойишларини ўтказишди. Улар директор ёрдамчиси Эндрю Моффатни гомосексуализмни тарғиб қилганликда айблашди, ёзади The Sun.

Асосан мусулмон мамлакатлари вакиллари бўлган кўпчилик ота-оналар дарсларда Ислом дини қоралайдиган бу тоифадаги жинсий камчилик ҳақида ҳикоя қилинадиган мактабларда болаларини ўқитишга рози бўлгандан кўра, Буюк Британиядан кўчиб кетишни афзал деб таъкидладилар. Норозилик билан ташаббус қилиб чиққан мусулмонларни насронийлар жамоаси ҳам қўллаб-қувватлади.

Parkfield мактаби Бирмингемдаги нуфузли мактаблардан бири саналади. Беш йил давомида ўқувчиларга жинсни ўзгартириш, жинсий мойиллик, оила ва фуқаровий жуфтликлар, ҳомиладорлик ва оналик, ирқ ва дин ҳақидаги дарслар ўтилиши мўлжалланган эди. Энг кичкинтойлар учун ўқитувчилар “Онам, онам ва мен”, “Қирол ва қирол” каби махсус ҳикояларни тайёрлашган.

29 ёшли оналардан бири Фотима Шоҳ Parkfield мактаби болаларига гомосексуализм ҳақида дарс ўтишни тўхтатиш талаби баён қилинган петиция тайёрлади, чунки бу, аввало, Ислом дини томонидан ҳаром саналади, қолаверса, дарс дастури ота-оналар билан келишилмаган.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]