Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон-мураббий ўз шогирдига янги ҳаёт “ҳадя қилди”

Мусулмон-мураббий ўз шогирдига янги ҳаёт “ҳадя қилди”

Саудия Арабистонилик футбол мураббийси ўз шогирдига иккинчи ҳаётни “ҳадя қилди”. “Жубба” ёшлар футбол клуби мураббийси Фахад ал-Гарбий шогирдларидан бирининг ҳаётидаги фожиадан хабар топди. Юсуф ал-Шаммарий машғулотларга келмай қўйди – у оғир хасталикка чалинди, буйраклари ишламай қолди. Шифокорлар унга спортни тарк этиши лозимлигини айтишди, чунки эндиликда унга мунтазам диализ амалиётлари ўтказилиши лозим эди.

Мураббий болакайнинг мусибатига четдан қараб туролмади ва буйрак донори бўлиш учун мослик бўйича таҳлиллар топширди. Таҳлиллар ижобий чиққач, Фахад ўйлаб ҳам ўтирмасдан ўз буйрагини Юсуфга берди ва унга янги ҳаёт “ҳадя қилди”.

Саудиянинг Спорт ишлари бўйича ҳукумат раҳбари шаҳзода Абдул-Азиз бин Туркий ал-Файсал Фархаднинг бу хайрли ишидан жуда мамнун бўлганлигини таъкидлаб, унинг ҳаққига Яратганга дуо қилди: “Мен Аллоҳ таолодан унинг бу эзгулигини мукофотлашини сўраб, дуо қиламан. Унинг бу инсонпарварликка йўғрилган ҳаракати мени хайрон қолдиргани йўқ. Ахир у мусулмон”, деб ёзади Абдул-Азиз ижтимоий тармоқларда, дея хабар беради Khaleej Timesга таянган ҳолда IslamNews.