Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон муаллифлар нуфузли мукофот учун курашади

Мусулмон муаллифлар нуфузли мукофот учун курашади

Яқин кунларда Британиянинг адабиёт соҳасидаги нуфузли халқаро Букер мукофотига даъвогарларнинг рўйхати эълон қилинди. Бу йилги рўйхатга 12 мамлакатдан, тўққиз тилдан таржима қилинган асарлар кирди. Нуфузли мукофотни қўлга киритиш учун икки нафар мусулмон- муаллифларнинг араб тилида ёзилган романлари ҳам куч синашиб кўради. Булар уммонлик ёзувчи, академик Жохи ал Хартининг “Самовий таналар” ва фаластин-исландиялик ёзувчи, шоир, таржимон ва журналист Мазен Мааруфнинг “Жангарилар учун латифалар” асарларидир.

Ҳар йили Букер мукофоти инглиз тилига таржима қилинган битта китобга берилади ва у Буюк Британия, Ирландияда нашр қилинади. Муаллиф ва асар таржимони ўртасида 50 000 фунт стерлинг мукофот пули тақсимланади. Бундан ташқари, номзодлар рўйхатига кирган ҳар бир муаллиф ва таржимонга ҳам минг фунт стерлингдан пул топширилади. Ҳайъат томонидан жами 108 та китоб кўриб чиқилди. Бу йилги ҳайъат 5 кишидан иборат бўлиб, уларга машҳур тарихчи, ёзувчи ва телебошловчи Беттни Хьюз раислик қилди. Ҳайъат таркибига, шунингдек, ёзувчи ва Жаҳон ёзувчилар ассоциацияси Британия маркази асосчиси Морин Фрили, файласуф, профессор Энжи Хоббс, роман ва сатира устаси Элнатан Жон ва эссе ва роман ёзувчиси Панкажа Мишралар кирди.

2019 йилги Букер мукофоти 21 май куни Лондонда эълон қилинади.