Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон мамлакатлари журналистларининг халқаро форуми

Мусулмон мамлакатлари журналистларининг халқаро форуми

26-27 сентябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мусулмон мамлакатлари журналистларининг V халқаро форуми бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган ушбу йирик халқаро тадбирнинг бу йилги ташкилотчилари “Россия – Ислом олами” ташкилоти ҳамда Татаристон республикаси президентидир.

Халқаро форум давомида муҳокама қилинадиган асосий мавзулар турли хил дин гуруҳлари ғояларининг тинч-тотув яшашида журналистларнинг ўрни, ОАВнинг жамоат фикрига таъсири, давлатнинг журналистлар билан ҳамкорликда ёлғон ва тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилишига қарши курашиши кабиларга бағишланган. Тадбирда асосан мусулмон давлатларидан бўлган 40 дан ортиқ журналистларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Мусулмон мамлакатлари V халқаро форумининг очилиш маросими 26 сентябрда Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.