Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон космонавт ўзи билан самога Қуръони Каримни олиб кетади

Мусулмон космонавт ўзи билан самога Қуръони Каримни олиб кетади

Бирлашган Араб Амирлигининг биринчи космонавти Хазза ал-Мансури 25 сентябрда Халқаро космик станцияга парвозини амалга оширади. Унга 10 кг юк олишга рухсат этилган. У Қуръони Каримни ўзи билан самога олиб кетиши ҳақида душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Олиб кетиладиган ашёлар орасида миллий байроқ, оилавий суратлар ҳам бор.

Муҳаммад бин Рашид Салом ал-Марри номидаги БАА космонавтлар тайёрлаш маркази директорининг сўзларига кўра, Хазза ал-Мансурининг 10 кг юки орасида БААнинг маданияти ва мамлакат тарихига доир ашёлар бўлиб, улар космонавт қайтгач музейдан ўз ўрнини эгаллайди. Буюмлар орасида БААнинг миллий дарахти – ал-Гхафнинг (дуккаклилар оиласига мансуб) 30 дона уруғи ҳам бор. Самодан қайтгач, улар бутун БАА ерларига экилади.