Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСУЛМОН КИШИ ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАМОҚДА

МУСУЛМОН КИШИ ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАМОҚДА

Кенияда истиқомат қилувчи мусулмон Килонзо Мвалуа ҳар куни ўз истагига мувофиқ маҳаллий миллий боғдаги ёввойи ҳайвонларга сув етказиб бермоқда. Бунга сабаб бу йилги қурғоқчиликдир.

“Биз ўрганиб қолган ёмғир бу йил ёғмаяпти. Шунинг учун мен ҳайвонларга сув олиб кела бошладим. Агар мен буни қилмасам, улар ҳалок бўлади”, – дейди у.

Мвалуа сув олиб келиш учун ҳар куни бир неча соатини сарфлайди. У сув олиб келганида, ҳайвонларнинг ўзи унинг олдига югуриб келишади.