Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон болаларни йўқ қилиб ташлашни таклиф қилган ўқитувчи жавобгарликка тортилди

Мусулмон болаларни йўқ қилиб ташлашни таклиф қилган ўқитувчи жавобгарликка тортилди

Италияда ирқчиликда айбланган аёл суд қилинди. Суд комиссияси ўрта мактаб ўқитувчиси Фиоренца Понтинини ирқий айирмачиликда айбдор деб топди. La Repubblica газетасининг ёзишича, у бир йилга қамоқ жазосига шартли ҳукм қилинди.

Ўқитувчига нисбатан даъво қўзғатилишига унинг мигрантларга нисбатан айтган сўзлари сабаб бўлган. У, хусусан, мусулмонларни, шунингдек, уларнинг болаларини йўқ қилиб ташлаш кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Ўрта ер денгизидаги мигрантлар чиққан қайиқларни қутқармасликка чақирган. Айбловни дарс мобайнида педагогнинг ирқчилик, айирмачилик билан тўла гапларини тинглашга мажбур бўлган ўрта мактаб ўқувчилари қўллаб-қувватлади.