Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон актёр “Оскар” мукофотига муносиб деб топилди

Мусулмон актёр “Оскар” мукофотига муносиб деб топилди

Махершала Али кино оламидаги нуфузли “Оскар” мукофотига лойиқ деб топилди. У “Яшил китоб” картинасидаги иккинчи даражали роли учун ушбу мукофот билан тақдирланди.

“Оскар”ни қабул қилиб олгач, у мукофотини унга ижобий фикрлашни ўргатган бувисига бағишлашини таъкидлади. “Мен биламанки, у бўлмаганда мен бу ерда бўлмасдим”, – деди у саҳнада туриб.

Али (Махершалалхашбаз Гилмор) 1974 йили насроний оилада Оклендда дунёга келди. 1999 йилда у Исломни қабул қилди. Алининг сўзларига кўра, Исломда у мусулмонларнинг ҳаёт тарзига хос бўлган тартиб-интизом, фикрлаш ва мулоҳазакорликни топди.

Эслатиб ўтамиз, бу номинацияда Сэм Рокуэлл (“Ҳокимият”), Ричард Грант (“Мени кечира оласизми?”), шунингдек, Адам Драйвер (“Қора кланман”) ва Сэм Эллиотларнинг (“Юлдуз дунёга келди”) ҳам номзоди қўйилган эди.