Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мўсулдаги машҳур диний мажмуа қайта тикланади

Мўсулдаги машҳур диний мажмуа қайта тикланади

Ироқнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш Мўсул кўчаларида жанговор ҳаракатларнинг излари ҳалигача яққол кўзга ташланиб туради. Минглаб уй-жойлар, бино ва йирик иншоотлар ИШИДга қарши 9 ой давом этган кураш натижасида вайронага айланди. Лекин қувончли хабарлар ҳам бор. БАА ҳукумати томонидан ажратилган 50 миллион доллар сармоя сабаб эски шаҳарнинг энг машҳур тарихий обидаларидан бири – Катта Ан-Нурий масжиди ва унинг афсонавий минораси қайта тикланади. Ушбу лойиҳани назорат қилувчи БМТ вакилларининг сўзларига кўра, бу Ироқ маданий меросини қайта тиклаш бўйича энг йирик лойиҳа ҳисобланади.

БАА Маданият вазири Нур ал-Каабийнинг таъкидлашича, унинг мамлакати бу лойиҳада ироқлик олим ва фан арбобларига Мосулнинг фан ва маданият маркази сифатидаги халқаро меросини тиклашда кўмак бериш учун иштирок этмоқда.