Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусобақа иштирокчилари учун “ҳалол” таомгоҳ

Мусобақа иштирокчилари учун “ҳалол” таомгоҳ

Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган WorldSkills стандарти бўйича профессионал маҳорат 45-жаҳон чемпионатида ташкил этилган ҳалол таомланиш ҳудудлари кунига 2000 дона таом улашиб, иштирокчилар орасида машҳурликни қўлга киритди. Мусобақалар бошлангандан бери ҳалол стандартлари асосида тайёрланган 8300 таом истеъмолчиларга етказилди. Шундай қилиб, ҳалол таомланиш ҳудудидан WorldSkills иштирокчиларининг 20 % фойдаланади, улар қаторида 18 ёшгача бўлган ёшлар ҳам бор. “Қозон Экспо” халқаро кўргазма марказида жойлашган ҳалол таомланиш ҳудудининг фаолияти Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний бошқармасининг “Ҳалол” стандарти қўмитаси томонидан назорат қилинмоқда.

Таомланиш икки маҳал ташкил этилган: тушлик: 11:00-15:00 ва кечки овқат: 17:00-22:00. Мусобақа иштирокчилари учун европа, осиё ва татар миллий таомлари тортиқ қилинмоқда. Ҳалол таомгоҳнинг доимий меҳмонлари Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Иорданиялик иштирокчилардир.