Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслималар учун билимдонлик синови

Муслималар учун билимдонлик синови

Симферополда IV “Хайринисо” Бутунқрим Ислом билимдонлари танловининг финали бўлиб ўтди. Тадбирда Қрим ва Севастопол шаҳар мусулмонлар идорасининг лойиҳаси бўлмиш “Фойдали илм” Ислом курсларининг тингловчилари иштирок этди.

Танловда иштирок этиш учун бутун ярим оролнинг ҳудудларидан қатнашчилар ташриф буюришди.

Кўрик 4 босқичда ўтказилди. Иштирокчиларнинг билимлари Қуръон оятларини ёдлаганликлари, Ақида ва Фиқҳ бўйича тест, пайғамбарлар ҳаётига, шунингдек, Ислом тарихига доир саволлар орқали синовдан ўтказилди. Мусобақа давомида уларга турли хил масалалар, викторина кўринишидаги саволлар ҳам берилди. Бу орқали уларнинг турли хил мавзулардаги ҳадисларни билиш саводхонлиги текширилди.

Мусобақадошларнинг билимларини “Фойдали илм” мактаблари ўқитувчилари ва Қрим мусулмонлари идорасининг ходимларидан иборат ҳайъат баҳолаб борди. Ғолибалар аниқланиб, эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Қрим мусулмонлари идораси “Фойдали илм” маърифий лойиҳасининг раҳбари Зайнаб Баированинг таъкидлашича, кўрик-танлов йилдан-йилга янги иштирокчиларни кашф қилмоқда. Бундан ташқари, танлов ҳудуд жиҳатидан ҳам кенгайиб бормоқда.

Ташкилотчилар муслималарни муборакбод этишди ва Исломни ўрганиш ва ўз билимлари билан ўртоқлашишга қаратилган диний тадбирларда фаол иштирок этаётганлари учун уларга миннатдорчилик билдиришди.