Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСЛИМАЛАР ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ АНЖУМАНИ

МУСЛИМАЛАР ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ АНЖУМАНИ

Россиянинг Москва шаҳрида муслималар ташкилотларининг бутунроссия анжумани иш бошлади. Унинг мавзуси: “Мусулмон оиласида этник анъаналар”.

Анжуманнинг мақсади – замонавий мусулмон оиласида этник анъаналарнинг ҳолатини ўрганиш; этник анъаналар ва ислом қонунлари қоришиши туфайли вужудга келаётган бидъат ва хурофотларга доир муаммоларни аниқлаш; миллатлараро никоҳларда эр – хотинларнинг ўзаро мослашув йўлларини аниқлаш.

“Оиша” Халқаро муслималар клуби ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Россиянинг йигирмата минтақасидан юздан зиёд аёллар иштирок этишди.