Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МУСЛИМА ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛАНДИ

МУСЛИМА ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛАНДИ

Австралиянинг Сидней шаҳар кенгашига тўрт нафар мусулмон сайланди, улардан бири аёл киши. Бу исломофобия ўсиб бораётганига, давлат муассасаларида ҳижоб кийишга бўлган тақиққа қарамасдан юз берди, дея хабар беради Al Arabiya.

Кенгашга асли Ливанлик Надия Солиҳ сайланди. Сайловларда бундай натижанинг қайд этилишига сабаб, Сиднейда 150000 араб иммигрантлар истиқомат қилишига боғлиқ. Уларнинг кўпчилиги Ливанликлардир.  Унинг турмуш ўртоғи Хайдар Солиҳ шаҳар Кенгашининг аъзоси бўлган биринчи мусулмондир. Қолган икки сайланганлар – Муҳаммад Худа ва Муҳаммад Замон – асли Бангладешлик. Тўртинчиси эса – Билол ал – Хайек – ҳам Ливанлик.

“Бу австралияликларнинг ислом ҳақидаги тушунчаси яхшилиги ва исломофобияга қарши эканлиги сабаб содир бўлди”, – деди Хайдар сайловлар ҳақида фикр билдирар экан.